4-сектор ҳудудидаги ёшларга пишириқ печлари берилди

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар доирасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ўзларини банд қилишлари учун даромад манбалари яратилмоқда.  
Ҳусусан, Каттақўрғон шаҳар 4-сектор раҳбари ташаббуси билан 2021 йил 16 июль куни 4-сектор ҳудудида яшовчи Ёшлар дафтарида турувчи 30 нафар ёшларга  ўзини-ўзи банд қилиш, бандлигини таъминлаш ва оиоласига қўшимча даромад манбаи яратиш мақсадида хомийлик асосида Самарқанд вилоят давлт солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Ташкулов ва 4-сектор раҳбари Д.Ашуровлар томонидан пишириқ печлари берилди.
Пишириқ печларини олган ёшлар ушбу рағбатлантиришдан сектор раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Каттақўрғон шаҳар 4-сектор 
 ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM