“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДАН ЯНА БИР ИМКОНИЯТ

Ишсиз ёшларни ҳаётда ўз ўринларини топишда “Ёшлар дафтари” ҳақиқий кўмакчи бўлмоқда. Ушбу тизим доирасида олиб борилаётган манзилли ишлар самараси ўлароқ кўплаб ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Бугун ҳам ушбу дафтардаги яна бир ёшга ўзини-ўзи банд қилиши учун имконият яратилди.

Жумладан, дафтарда турган “Гўзалкент” маҳалласида яшовчи Феруза Мардонованинг шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. 4-сектор вакиллари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари иштирокида унга тикувчилик билан шуғулланиши учун тикувчилик асбоб-ускуналари тақдим этилди.

Албатта, Феруза бунинг учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва келгусида фаолиятини янада кенгайтиришини ҳамда шу орқали ўзи тенги ишсиз ёшлар учун янги иш ўринлари яратишини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM