ҚУРБОН ҲАЙИТИ ОЛДИДАН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олган ҳолда ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Қурбон ҳайити олдидан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари шаҳримиздаги Жомеъ масжидида бўлдилар.

 

 

Масжиддаги мавжуд ҳолат ўрганилди ҳамда хавфсизлик қоидалари билан таништирилиб, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш борасида тушунчалар берилди.

 

Шунингдек, ёнғин ўчириш жиҳозлари, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги ҳам ўрганилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM