ҲАРБИЙЛАР ҚАНДАЙ КИТОБЛАРНИ ЎҚИЙДИЛАР?

Китоблар инсон ҳаётининг ажралмас қисми. Энг яқин дўсти. Фикри, дунёқарашини шакллантирадиган энг муҳим омил ҳисобланади. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ”.

Ҳар бир инсон ўз хоҳиши, қизиқишидан келиб чиқиб ўзига ёқадиган китобни мутолаа қилади. Кимгадир романлар, кимгадир детектив асарлар, яна кимларнидир тарихий китоблар қизиқтиради. Бугун ҳарбийлар қандай китобларни ўқияптилар?

Яқинда Республика маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси М.Яхёевнинг ҳарбий қисмдаги ҳарбийлар билан учрашуви ана шу мавзуга бағишланди.

 

Самимий давра суҳбати давомида ҳарбийлар китобнинг инсон тафаккури ва дунёқарашини шакллантиришдаги аҳамияти, ўзларини қизиқтирган китоблари ҳақида сўзладилар. Суҳбат жараёнида шу нарса маълум бўлдики, кўплаб ҳарбийларни бугун тарихий асарлар, жумладан, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби аждодларимизнинг ватанпарварликлари, жасоратлари баён қилинган китоблар қизиқтиради. Албатта, ҳарбий қисмда ушбу мавзудаги китоблар ҳам бисёр ва уларни ўқиш учун барча шароитлар ҳам яратилган.

Учрашув қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM