СЕССИЯДА 6 ТА МАСАЛА КЎРИЛДИ

Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида депутатлар томонидан 6 та масала муҳокама қилинди.

Дастлаб кун тартибидаги биринчи масала бўйича маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек, ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни амалда тўланганлиги ҳамда улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Д.Ашуровнинг ҳисоботи тингланди. 

Шундан сўнг шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан шаҳар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ИИБ бошлиғи Х.Умаров ахборот берди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Каттақўрғон шаҳридаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан мудир М.Санаевнинг 2021 йил 6 ой давомида амалга оширган ишлари юзасидан маълумоти депутатлар эътиборига ҳавол қилинди.

Шунингдек, сессияда Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳам таҳлил қилинди. Бу борада ҳисобот берган суд раиси А.Абдураззаков содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бунда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни ҳақида фикрларини билдирди.

 

Кун тартибига киритилган шаҳарда оилавий ажримлар ва эрта туғруқларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш тўғрисидаги масала бўйича шаҳар Хотин-қизлар кенгаши раиси Ш.Кучкарова ахборот берди.

Депутатлар 6 масала сифатида шаҳар маҳаллий бюджетининг 2-чорак даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар ҳақидаги қарорни тасдиқладилар. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар чиқарилди.

Сессия шунинг билан ўз ишини якунлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM