1 СЕКТОРДАГИ ФУҚАРОЛАР ЭНДИ ЯНГИЛИКЛАРДАН ГАЗЕТАЛАР ОРҚАЛИ ҲАМ БАҲРАМАНД БЎЛАДИЛАР

Ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиш қийин. Чунки биз улар орқали атрофимизда бўлаётган ҳар бир жараён, воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги аниқ маълумотлар ва хабарлардан баҳраманд бўламиз.

Газета ва журналлар инсонларнинг нафақат янгиликка бўлган эҳтиёжини қондирган, балки саводхонлик даражасини юксалтирувчи манбаа вазифасини бажарган. 

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова маҳаллалардаги бир гуруҳ кексаларга уйда ўтирган ҳолда шаҳримизда, вилоят ва республикада бўлаётган янгиликлар, олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун- моҳияти билан яқиндан танишиш имконини яратди. 

Жумладан, шаҳар ҳокими ташаббуси билан 1 сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги 50 дан ортиқ фуқароларга “Китоб дунёси” маънавий-маърифий, адабий - бадиий, ижтимоий - сиёсий газета ҳамда шаҳар ҳокимлигининг нашри бўлган “Каттақўрғон тонги” газеталарига обуна ташкил қилинди. Энди ушбу фуқаролар шаҳримиздаги ва республикада барча соҳаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги хабарлар, янгиликлардан газеталар орқали ҳам хабардор бўлиб борадилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM