“Оқ олтин” маҳалласи янги маъмурий бинога эга бўлади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходими Уйғун Рўзиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Маматжон Турдиевлар  Каттақўрғон шаҳрида “Обод маҳалла” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш учун “Оқ олтин” маҳалласида бўлдилар.

Маҳаллада бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Айни дамгача ички йўлларнинг 2 км қисмига шағал, 2,0 км сув қувурлари ётқизилган. Маҳаллада 2,5 км пиёдалар йўлаклари, 1,5 км ирригация ариқлари қурилган. 

Бундан ташқари 54 та симёғоч устунлари, 106 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган. 50 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар таъмирдан чиқарилган.

Бунда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, электр узатиш корхонаси ва бошқа қурилиш корхоналарининг хизмати каттадир. 

Маҳаллада олиб борилаётган ишларни ўрганиш жараёнида шаҳар ҳалқ қабулхонаси мудири Х. Шодиева, ҳоким ўринбосарлари Т. Ишбеков, Ф. Рахимовалар ҳозир бўлдилар. 

 

Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM