СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”НИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ БЎЙИЧА ИШЛАР БОШЛАНДИ 

Шаҳримизда хотин-қизлар, ишсиз аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шакллантирилган “Аёллар дафтари”нинг биринчи босқичи давомида 9 та йўналиш бўйича кўрсатилган манзилли ёрдам ҳамда олиб борилган тизимли ишлар натижасида хотин-қизлар ушбу дафтардан чиқарилди.

Айни вақтда эса ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш, ногиронлиги бор аёлларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларни уй-жойини таъмирлаш, қарамоғида ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз аёлларга, тиббий ҳимояга, ҳуқуқий ёрдам олишга ва психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга кўмаклашиш борасидаги ишларнинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичи бошланмоқда.

4-сектор ҳудудудаги А.Темур маҳалласида сектор ҳудудидаги хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари иширокида ўтказилган йиғилишда бу борадаги ишлар муҳокама қилинди. 

Унда иштирок этган шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Ш.Кўчкарова, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси аъзоси Б.Мўминов ҳамда сектор раҳбари Д.Ашуровлар томонидан “Аёллар дафтари”ни шакллантиришнинг иккинчи босқичида олиб бориладиган ишлар тушунтирилди ва вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM