ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ЖАЗИРАМА ИССИҚ САЛОМАТЛИК УЧУН ХАВФЛИ

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ноодатий иссиқ ҳаво оқими кузатилмоқда. Бу борадаги “Ўзгидромет” марказининг маълумотига кўра июль ойининг биринчи ярмида юртимизга иссиқ ҳаво оқими кириб келиши оқибатида ҳаво ҳарорати 45 даража ва ундан юқори бўлиши кутилмоқда.

Бундай фавқулодда вазиятда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳавонинг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ноҳуш ҳолатларни олдини олиш чораларини кўриш лозим бўлади.

Бугун шаҳар ҳокимлигида мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ана шундай ҳолатларни олдини олиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида гапирар экан, мутасадди ташкилотлар ва идораларда доимий навбатчиликни йўлга қўйиш, зарурий воситалар ва техникаларни шайлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида айниқса ёш болалар, кекса ва диспансер назоратида турувчи беморларни иссиқ ҳаводан ҳимоялаш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик юзасидан тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқларни берди.

Шунингдек, йиғилишда аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, кўнгилочар масканларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича вақтинчалик тиббиёт пунктларини ташкил қилиш, умумий овқатланиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари савдо шахобчаларида ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш, аҳолини бузилган озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш ишлари назоратини кучайтириш, дам олиш масканларида хавфсизлик ва ҳимояланиш чораларини кўриш, энергетика тармоқлари, жумладан электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва барча даражадаги энергетика ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларида туну-кун навбатчилини йўлга қўйиш юзасидан қилиниши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM