БЕШ ТАШАББУС ЁШЛАР НИГОҲИДА

Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган 5 та муҳим ташаббус ёшларни маънавий жиҳатдан етук, ҳар томонлама комил инсонлар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис ушбу ташаббус доирасида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, спорт танловлари, китобхонлик кечалари ўтказиб келинмоқда.

Яқинда шаҳримиздаги 17 мактабгача таълим ташкилотида “Беш ташаббус” доирасида “Ёзги соғломлаштириш” ойлиги муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир мактабгача таълим тарбияланувчилари иштирокида бўлиб ўтди.

Тарбияланувчилар томонидан “Заковат” интеллектуал ўйини, “Бола тилидан” ва бошқа мавзуларда кўплаб тадбирлар ўтказилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 

 

Болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, ажойиб рақслар тадбирга кўтаринкилик бахш этди. 

 

Тадбирда шаҳар мактабгача таълим бўлими вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари бошлиқлари иштирок этдилар.

 

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM