“НАВБАҲОР” МАҲАЛЛАСИ 50 МИЛЛИОН СЎМ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ!

Хабар қилганимиздек, "Обод ва хавфсиз маҳалла" республика кўрик-танловида Каттақўрғон шаҳри икки бора ғолибликни қўлга киритган эди.

Бугун Тошкентда ғолибларни тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокими, сенатор - 1-сектор раҳбари Гавҳар Алимовага "Энг фидойи сектор раҳбари" номинацияси мукофоти топширилди.

Шунингдек, танловнинг “Энг намунали фуқаролар йиғини" йўналиши ғолиби "Навбаҳор" маҳалласи фуқаролар йиғинига 50 миллион сўм топширилди. 

Ғолиблик муборак бўлсин!

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM