МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Бугун бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзаков шаҳримизаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюрди. Вазир ўринбосари шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамда биринчи ўринбосар Бегзод Сайиповлар ҳамроҳлигида марказнинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

Танишиш асносида марказнинг моддий техника базасини яхшилаш бўйича тегишли тавсияларни бериб ўтди. 

Шунингдек, Давлат раҳбари томонидан яратиб берилаётган мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, энг муҳими ҳар бир касб ўрганаётганларнинг келгусида ўзини ўзи банд қилиш ва ҳар бирини бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор бериш мақсадида мутасаддиларга кўрсатмаларлар берди.

Айни вақтда марказда жами 441 нафар ўқувчи 11 та йўналиш бўйича таълим олмоқда. Жумладан, 14 нафар эркаклар сартароши, 31 нафар аёллар сартароши, 119 нафар тикувчилик йўналишида, 80 нафар компьютер IT, Web сайт, 25 нафар электрик, 42 нафар ошпаз-қандолатчи, қурилиш пардозлаш йўналишида 14 нафар, пайвандловчи 69 нафар, сантехника устаси 16 нафар, иссиқхона ва лимонария йўналишида 11 нафар ҳамда 19 нафар либосларга безак бериш йўналиши бўйича ўқимоқдалар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM