Cамарқанд вилоятида стол тенниси ойлиги доирасида мусобақалар бўлиб ўтмоқда

Image_tadbir: 

Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остидаги фестиваль доирасида 15  март куни  Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ туманида стол тенниси  бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари қамраб олинди.
Ушбу оммавий спорт тадбирлари вилоятимиздаги туман(шахар)лардаги барча ахоли ўртасида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
"Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остидаги оммавий спорт фестивали доирасида Самарқанд вилоятида март ойи стол тенниси ойлиги деб эълон қилинган ва ушбу ойлик доирасида вилоятнинг барча туман(шаҳар) ларида стол тенниси мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу ҳудудларга барча вилоятимиз аҳолисини чорлаб қоламиз иштирок этишингиз ва кузатиб боришингиз мумкин.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM