КАТТАҚЎРҒОНДА НАВРЎЗГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

Яқинда мамлакатимизда “Наврўз” умумхалқ байрами кенг нишонланади. Шу муносабат билан шаҳримизда ҳам маҳаллалар, хиёбонлар ва қабристонларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бугун байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова раҳбарлигидаги ташкилий гуруҳ байрамнинг асосий тантаналари бўлиб ўтадиган шаҳар истироҳат боғига ташриф буюрди.

Байрам дастурларини тайёрлаш учун тажрибали режиссёр ва мутахассислар ҳам жалб этилган. Белгиланган сценарийлар асосида концерт дастурлари, миллий ва халқ ўйинлари, ҳунармандлик буюмлари кўргазмалари намойиш этилади. Баҳор таомлари тайёрланади.

Тшкилий гуруҳ томонидан бугун бу борада қилинадиган ишлар яна бир бор жойида таҳлил қилинди ва байрамни кўтаринки тарзда ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM