Тадбиркорлар қўллаб-қувватланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тегишли буйруғи билан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режаси ижроси юзасидан давлат солиқ ҳизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига манзилли кўмак бериш юзасидан амалий ишлар ташкил қилинмоқда.

Ҳусусан, 2021 йил 18 февраль куни Каттақўрғон шаҳар касбга ўқитиш марказида Каттақўрғон шахар давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси масъул ходими ва Каттақўрғон шаҳар “Солиқ сервис” ДУК масъул ходими билан биргаликда тадбиркорлар билан ўқўв семинари ташкил этилди. 

Ўқув машғулотида масъул ходимлар томонидан қатнашчиларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, тадбиркорлик фаолияти юзасидан имтиёзли кредит ажратилиши, дастлабки бухгалтериясини юритиш бўйича тушунча ва тавсияларни беришди.

Шунингдек, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим ишлар тўғрисида тақдимот қилинди.

Бундан ташқари иштирокчилар томонидан солиқ соҳасида қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Келгусида хам тадбиркорларга кўмак бериш хамда қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув машғулотлари ўтказилиши назоратга олинди.

 

Каттақўрғон шаҳар ДСИ ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM