КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ 2020 ЙИЛ ЯНВАРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙЛАРИДА ХИЗМАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАХЛИЛИ

Xизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда xизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Xизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2020 йил январь–декабрь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 384,1 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,0 % ни ташкил этди.

Каттақўрғон шаҳрида энг катта хизматлар ҳажми савдо хизматлар (124628,4 млн. сўм) ва транспорт хизматлари (113458,9 млн. сўм) га тўғри келади.

Энг кичик хизмалар ҳажми эса, ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (4403,7 млн. сўм) ва меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (670,2 млн. сўм) га тўғри келади.

Хизматлар соҳасида фаолият турлари бўйича энг юқори улуш савдо хизматлари (32,5 %) ва транспорт хизматлари (29,5 %) да кузатилган бўлса, бошқа хизматлар (2,2 %) ва таълим соҳасидаги хизматлар (1,5 %), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (1,2 %) ва меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (0,2 %)  ҳамон пастлигича қолмоқда.

Каттақўрғон шаҳрида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари молиявий хизматлар (119,9 %), бошқа турдаги хизматлар (110,7 %) да қайд этилган бўлса, шахсий хизматлар (89,3 %), ижара хизматлари (88,6 %), яшаш ва овқатланиш хизматлари (88,4 %), меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (86,3 %) ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (85,7 %) да пасайиш кузатилди.

М.Мўминов,

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM