Оила муқаддаслиги, унинг мустаҳкамлигини таъминлашда янги оила қурувчи йигит - қизларга бу ҳақидаги тушунчаларни беришнинг аҳамияти каттадир. Бу каби тушунчалар эса аввало оилада, қолаверса тегишли ташкилотлар томонидан суҳбатлар ўтказиш орқали сингдирилади.
Шаҳар ФҲДЁ бўлимида шаҳар хотин-қизлар Кенгаши, Халқ қабухонаси, тиббиёт бирлашмаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган давра суҳбати шу мақсадда ташкиллаштирилди.
Тадбирда сўз олганлар оилавий қадриятлар, хотин-кизлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари, эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш ҳамда давлатимиз томонидан хотин-қизлар учун яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз юритдилар.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати