КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА МЕНДИРМАН ЎША

15 февраль –Афғонистонда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши ҳарбий ҳаракатлар тугатилган кундир.

Бугун шаҳримиздаги 11- Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида шу муносабат билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда шаҳар 1 сектор, вилоят Миллий гвардия бошқармаси, шаҳар халқ таълими, миллий тикланиш демократик партияси шаҳар Кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

Шаҳар Байналминал фахрийлар уюшмаси ва 11-ИДУМ ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда ватанпарварлик ғоялари акс этган чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Мактабнинг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган Миллий гвардия синфи ўқувчилари томонидан ҳарбий ватанпарварлик жанговор чиқишлар маҳорат билан ижро этилди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова тинчликнинг қадр-қиммати хусусида сўз юритди.

Тадбир сўнггида афғонда хизмат қилган бир гуруҳ ҳамшаҳарларимизга шаҳар ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM