МАТБУОТ КОТИБЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ УЧРАШУВИ

Давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақидаги ахборотларни тезкор, холис ва тўлиқ шаклда етказиш бугунги медиа маконда оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот хизматлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни тақозо этади.

Албатта кейинги йилларда мамлакатимизда бу борада ижобий ишлар амалга оширилди.

Яқинда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан 11 – ИДУМ да ўтказилган ноанъанавий тадбирда ушбулар хусусида сўз юритилди.

Унда шаҳримиздаги муассаса, идора ва ташкилотларнинг матбуот котиблари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этдилар. 

Дастлаб сўз олган шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Носиров ахборот хизмати раҳбарларининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш бўйича тушунчаларини бериб ўтди. 

Шундан сўнг узоқ йиллик тажрибага эга бўлган фахрий журналист Абдуазиз Ҳошимов томонидан ёш мутахассисларга ахборотларни тайёрлаш ва тарқатиш бўйича мастер-класс ўтказилди.

Ўз навбатида тадбир иштирокчилари ҳам бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Мурожаатлар билан ишлаш, уларни ёритишда белгиланган омилларга бағишланган навбатдаги учрашув шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилиши белгилаб олинди.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM