ЖАЖЖИ ҒАЗАЛХОНЛАР ҲУЗУРИДА

Буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар шаҳримизда ҳам кўтаринкилик руҳида нишонланди.

Бугун шаҳримиздаги 8 мактабгача таълим муассасасида шоир ҳаёти ва ижодига бағишлаб ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.

Тадбирда шоирнинг болалиги акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, шоир ғазаллари ва рубоийлари ёд айтилди.

Айниқса болажонлар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига ўзгача кайфият бағишлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/kurganpress

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM