БУЮК ШОИР ДАҲОСИГА ЭҲТИРОМ

Бугун шаҳримиздаги педагогика коллежида буюк шоир ва мутафаккир, жамоат ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўтказилган адабий-бадиий кеча ана шундай номланди. Тадбирни коллеж директори Равшан Қиличев кириш сўзи билан очди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси А.Бахромов Навоийнинг буюк давлат арбоби сифатида қилган ишлари хусусида сўз юритди. 

Шундан сўнг сўз олган коллежнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М.Шомуродова шоирнинг ижодига тўхталди ва унинг ғазал ва рубоийлари, асарларининг адабиётимиз, маънавиятимизни юксалтиришдаги аҳамиятига эътибор қаратди.

Тадбир коллеж ўқувчилари талқинидаги шоир ғазаллари асосидаги куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг чиқишлари билан давом этди.

Шаҳримиздаги 11- Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси ҳамда шаҳар Маданият бўлими томонидан намойиш этилган шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий композиция ҳам жуда катта қизиқиш билан қарши олинди. 

Бугун Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар шунингдек, шаҳримиздаги бир қатор мактабгача таълим ташкилотларида ҳам кўтарингки руҳда ташкил қилинди.

Жумладан 2,8, 19 мактабгача таълим муассасаларидаги тадбирларда болажонлар буюк шоирнинг болалик йиллари, устозлари ва дўстлари билан суҳбатлари акс этган саҳна кўринишлари ҳамда қўшиқ ва рақсларни маҳорат билан намойиш этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM