ВАЗИРЛИК ИШЧИ ГУРУҲИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ ОБОД ҲУДУД ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Айни вақтда шаҳримиздаги “Амир Темур” маҳалласини обод ҳудудга айлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан ҳудудда ўрганишлар олиб борилиб мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинди. 

Ушбу ишлар доирасида ҳудуддаги кўп қаватли уйларда, хонадонларда, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларида ободончилик, таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. 

Бугун шаҳримизга ташриф буюрган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Мукарам Норматова ҳамда вилоят хотин-қизлар кенгаши раиси Сайёра Джумаевалар шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида Амир Темур маҳалласини обод ҳудудга айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

 

Маълумки ҳудуддаги Амир Темур кўчасида ҳозирда асфальт ётқизишга тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу жараённи яқиндан кузатган ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллани обод ҳудудга айлантириш доирасидаги ишларнинг аҳоли турмуш шароитини яхшилаш йўлидаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шу куни маҳаллада ташкил қилинган озиқ-овқатлар ярмаркасида бўлган ишчи гуруҳ вакиллари маҳалла фуқаролари билан ҳам суҳбатлашдилар ва уларнинг дил сўзларини тингладилар  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM