АМИР ТЕМУР МАҲАЛЛАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, шаҳримиздаги Амир Темур маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот вакиллари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан маҳалладаги 2 та чиқиндихона тўлиқ тозаланиб, атрофлари ободонлаштирилди.

Ҳудуддаги 20 дан ортиқ манзарали дарахтларга шакл берилиб, 30 дан ортиқ манзарали дарахт ва бўта кўчатлари экилди. АмирТемур берк кўчасидаги йўлларга тош тўкиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, шаҳар Санитария - эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан маҳалладаги кўп қаватли уйлар атрофидаги ободонлаштириш ишлари ва хонадонларнинг санитария ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганишларда 2- ва 3- кўп қаватли уйларда ичимлик суви ҳамда канализация тармоғи кузатув қудуғлари, махсус чиқинди йиғиш майдончаларини таъмирлаш билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланган. Ҳозирда ушбулар юзасидан берилган таклифлар асосида муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Амир Темур маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш борасидаги ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/kurganpress

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM