АМИР ТЕМУР МАҲАЛЛАСИ ОБОД БЎЛМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек,  “Амир Темур” маҳалласини намунали ҳудудга айлантириш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот вакиллари томонидан ҳудуддаги ўзларига тегишли муассасаларни ишларини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва уларни ечиш бўйича амалий ишлар олиб боришга келишиб олишган эдилар.

Бугун ушбу маҳаллада амалга оширилган ободонлаштириш ишлари доирасида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари хонадонларга кириб, аҳоли муаммоларини ўрганишди.

Хусусан МЧС ходимлари газ ва электр тармоғидаги носозликларни кўриб, ёнғин хавфсизлигига амал қилиш борасида тушунчалар беришди. Шунингдек, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, банк, солиқ, санитария эпидемиология осойишталиги соҳаси ходимлари ўз йўналишлари бўйича суҳбатлар олиб боришди.

Ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Каналга уланиш: https://t.me/kurganpress

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM