КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИНИНГ АСОСИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилнинг январ-декабр ойларида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 359,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган  йилнинг мос даврига нисбатан 101,5 фоизни ташкил этди;

Қурилиш монтаж ишлари  ҳажми 103,1 млрд. сўмлик бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 113,9 фоизни ташкил этди;

Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 209,4 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,7 фоизни ташкил этди;

Чакана товар айланмаси  ҳажми 850,9  млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,4 фоизни ташкил этди;

Жами  хизматлар ҳажми 384,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,0 фоизни ташкил этди;

Экспорт  ҳажми 6,9 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 81,4 фоизни ташкил этди;

Импорт ҳажми 11,0 млн. АҚШ долларини ташкил этган бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 142,4 фоизни ташкил этди.

М.Муминов,

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM