СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликни тарғиб қилишда тиббиёт тизими, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ҳамкорликдаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда маҳаллалар раислари, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова мамлакатимизда кейинги йилларда тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада чиқарилган фармон ва қарорлар, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритди. 

 

Шундан сўнг сўз олган Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ш.Нуруллаева шаҳар аҳолиси ўртасида ўтказилган хатлов натижалари ҳақида батафсил маълумот берди ҳамда келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишларда ҳамкор ташкилотлар маҳалла, мактаб, мактабгача таълим муассасалари билан ҳамкорликнинг долзарблигини таъкидлади.

Тадбир иштирокчилари эътиборига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳамкор ташкилотларнинг роли акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, семинар давомида шаҳримизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ташкил қилинаётган “Саломатлик мактаб”ларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида КТМП бўлим мудири Г.Холиқулова ўз маърузасини баён қилди.

Семинар сўнггида ҳамкор ташкилотлар билан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликда қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM