ЁШЛАР МАМНУН БЎЛДИЛАР

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирлар доирасида куни кеча шаҳримиздаги 2 -сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир меҳмони 16- умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчиси, ҳозирда Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўлим бошлиғи Жахонгир Жалилов ёшлар билан учрашди.

Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ёшлар ва улар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда улардан унумли фойдаланиш, ёшларнинг аниқ мақсадлар сари интилишлари ҳақида сўз юритди.

Шу куни Ж.Жамилов ўзи таҳсил олган 16 умумтаълим мактабига китоблар жамланмасини совға қилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти оркестр жамоаси ҳамда 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM