МАҲАЛЛА ЯНА ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

Кеча Каттақўрғон шаҳар драма театри биносида олис ҳудуд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, чегара ҳудудда турувчи  84 та маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар, ушбу маҳаллаларнинг йўл хариталарини тузиш, мазкур маҳаллаларни намунали ҳолатга келтириш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Каттақўрғон шаҳар, Нарпай, Иштихон, Каттақўрғон каби 8 та қўшни туманлардан келган маҳалла тизимидаги масъул раҳбарлар  иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Умаров, республика ишчи гуруҳи аъзолари қатнашдилар.

Учрашувда қатнашган шаҳар ҳокими Г. Алимова аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш бўйича ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Йиғилиш  2020 йил давомида амалга оширилган сарҳисоби ва жорий йилда амалга ошириш лозим бўлган режалар тўғрисидаги вазифалар билан ниҳоясига етди.

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM