ҲАР БИР ТАДБИРКОР - ЁШЛАРГА МАДАДКОР

Давлатимиз раҳбарининг биринчи марта Ўзбекистон ёшлари биган ўтказилган форумдаги нутқларида «Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, «Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуслари тадбиркорлар томонидан фаол қўллаб-қувватланган эди. Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш ушбу масалаларга бағишланди. Шаҳар ҳокимлиги, бандликка кўмаклашиш маркази, давлат хизматлари маркази, шаҳар Ёшлар агентлиги ва тадбиркорлар иштирокидаги йиғилишда шаҳримизда бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар, вазифалар хусусида сўз юртилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Президентимиз таъбири билан айтганда Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги ва бебаҳо хазинаси бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса ишсиз ёшларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз ҳаётидаги энг долзарб масала эканлигига тўхталар экан, албатта шаҳримизда ҳам «Ёшлар: 1+1» дастури доирасидаги шунингдек, «Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» тамойили асосидаги ишлар шаҳримиздаги тадбиркорлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида манзилли амалга оширилишини таъкидлади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM