ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ГУРУҲИ КАТТАҚЎРҒОНДА

Маълумки 2020 йил 29 декабрда Президентимиз Олий Мажлисга ҳамда халқимизга Мурожаат йўллади.Унда ўтган йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва 2021 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Бугун шаҳримизга ташриф буюрган тарғибот гуруҳи томонидан шаҳар ҳокимлиги вакиллари, ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар ходимлари, тадбиркорлик субъектлари, ёшлар вакиллари иштирокида Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шаҳримиздаги 1-сектор ҳудудида жойлашган 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Президентимизнинг Мурожаатномаларида белгилаб берилган вазифалар, истиқболли лойиҳалар халқимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги, ҳар бир соҳани ривожантиришга алоҳида эътибор берилгани, айниқса келажагимиз бўлган ёшлар ва уларнинг таълим-тарбия олишлари йўлидаги муҳим йўналишларнинг белгилаб берилгани, аҳоли саломатлигини мустаҳамлашга қаратилганлиги билан жуда аҳамиятли эканлигини таъкидлади. 

Шундан сўнг Самарқанд давлат тиббиёт институти кафедра мудири, профессор, доцент ҳамда ўқитувчилари сўз олиб, Мурожаатномада давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

 

Шаҳримиздаги 2-сектор ҳудудида жойлашган 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тарғибот тадбирида иштирок этган шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳалла раислари, муассаса, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари тарғибот гуруҳи аъзоларининг Мурожаатнома юзасидан маърузаларини катта қизиқиш билан тингладилар.

Учрашув давомида иштирокчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Яъни уларнинг ҳар бири Мурожаатномада ўзларининг соҳалари бўйича белгиланган вазифалар, тақдим этилган истиқболли лойиҳалардан келиб чиқиб келгусида муайян мақсадларни олдиларига қўйганлари ва шу асосда иш олиб боришларини айтиб ўтдилар. 

Худди шундай тарғибот тадбирлари шаҳримиздаги 3-сектор ҳудуди Ингичка шаҳарчасидаги 12 умумтаълим мактабида ҳамда 4 -сектор ҳудудида жойлашган шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказида ҳам ўтказилди.

Президентимизнинг Мурожаатномаларини халқимизга етказиш юзасидан тарғибот тадбирлари шаҳримиздаги барча ташкилотлар, мактаблар ва маҳаллаларда давом этади. 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM