“АДОЛАТ”  КЎКРАК  НИШОНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси шаҳар Кенгаши раиси Дилафрўз Хасанованинг  бир йиллик фаолияти муносиб баҳоланди. Яқинда  Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раисининг 2020 йил 7 декабрдаги 37-сонли  буйруғига асосан Дилафрўз Хасанова “Адолат” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Ўзбекистон Адолат социал -демократик партиясининг сайловолди дастурига ҳамда партиянинг бир қатор лойиҳаларига берган таклифлари, “Адолат қабулхонаси”, “Адолатли қайнона” ва бошқа  маънавий -маърифий тадбирлар ташаббускори Дилафрўз Хасановага кўкрак нишони муборак бўлсин деб қоламиз.  
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM