Унда вилоят ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Р.Қобилов кадрлар олтин фонди, уларнинг ёшлар ичидан танлаб олинаётганлиги ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигини таъкидлади.
Йил давомида тизимда амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги режалар хусусида сўз юритилди. Йилнинг энг фаол, масъулиятли, ташаббускор, тарғиботчи кадрлар хизмати раҳбарлари тақдирланди.