ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ - СОҒЛОМ ҲАЁТ ГАРОВИ!

Инсон саломатлигининг муҳим омилларидан бири тўғри овқатланиш, яъни овқатланишнинг ўзига хос тартибига риоя қилиш.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, юқори қувватли таомларни мунтазам тановул қилиш, шу билан бирга, камҳаракатлилик қон босими, қандли диабет, инсульт, миокард инфаркти, буйрак ва меъда-ичак тизими аъзолари касалликларининг юзага келишига сабаб бўлади.

Тиббиёт илми султони Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида тўғри овқатланиш ва унинг аҳамияти тўғрисида тўхталиб, “Кимки соғлом турмуш тарзига эришмоқчи бўлса, ўз соғлиғини сақламоқчи ва мустаҳкамламоқчи бўлса, овқатланиш тартибига, истеъмол қилинаётган овқатнинг сифатига, миқдорига, овқатни истеъмол қилиш вақти ва унинг ҳазм бўлиш жараёнига асосий эътиборини қаратмоғи лозим”, деб таъкидлаган.

Шаҳар тиббиёт бирлашмасида тўғри овқатланишни тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган тадбирда ушбулар хусусида сўз юритилди.

Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова аҳоли саломатлигини сақлашда тўғри овқатланишнинг муҳим омил эканлигини таъкидлар экан, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи мана шундай тадбирларни кўплаб ўтказилиши масадга мувофиқлигини таъкидлади.  

Тадбир давомида турли салатлар ҳам намойиш этилди. Иштирокчиларнинг эътирофига сазовор бўлган таомларнинг муаллифларига совғалар тақдим этилди.

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM