Маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга самарали татбиқ этилмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини маҳаллалар бўйича ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш каби мақсадларда Каттақўрғон шаҳрида  “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида ташкил этилган  маънавий-маърифий тадбирда ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, ёшлар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари  аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилди. Санъат усталари томонидан тайёрланган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбир томошабинларда яхши кайфият улашди.

Тадбирда “Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги”, “Янги Ўзбекистон – янги тараққиёт босқичида”, “Хотин-қизларни ижтимоийлаштириш ва уларни фаоллаштириш”, “Ёшларни ижтимоий фаоллаштиришга инновацион ёндашув” мавзуларида маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM