«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида тарғибот тадбирлари бошланди.

Бугун Каттақўрғон шаҳридаги "Ғарбмачит", “Зарафшон” ва “Чинобод” маҳаллаларида  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка «маҳаллабай» етказиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, уларни юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлардан хабардор қилиш, муҳими фуқароларимизга аъло кайфият бағишлаш каби мақсадларда Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Тарғибот тадбирларига аҳоли, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, кекса авлод вакилларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу тадбирларда таниқли санъаткорлар,  шоир, ёзувчилар ва спортчилар иштирок этишди.

Режага кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида барча маҳаллалар марказларида мазкур тарғибот тадбирлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, тарғибот гуруҳлари ўз олдиларига  аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, халқимизга хос азалий қадриятларни аҳоли орасида тарғиб қилиш вазифаларини мақсад қилишган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM