“ҚЎШҲОВУЗ” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ

 Аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ва уларнинг мурожаатларини ҳал этилишида улар билан ўтказиладиган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда. Бугун шаҳримизда аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида ўтказиладиган шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

“Қўшҳовуз” маҳалласида ҳудуддаги аҳоли билан ўтказилган қабулга 20 дан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар. 

Қабул давомида фуқаролардан асосан ичимлик суви, асфальт қилиш, тунги ёриткичлар ўрнатиш масаласидаги мурожаатлар тушди. Ўрганиш жараёнида 6 та мурожаат бўйича тушунчалар берилди ва ижроси тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Қолган мурожаатларни ҳам қонун доирасида ҳал этилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM