ТАБРИК

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Инсон соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида Каттақўрғон шаҳар тиббиёт ходимларининг ўз зиммаларига юкланган вазифаларини фидойилик билан адо этаётганликлари алоҳида аҳамият касб этади.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги профессионал медицина ходимларининг, ўз касбининг усталарини, матонат билан вазифаларини бажараётганликлари, бирламчи тиббий санитария ҳамда шошилинч ва тез ёрдам бўғинидан тортиб, юқори тузилмаларигача иш фаолиятини ташкил этишда асосий эътиборни инсон омилига йўналтираётганликлари эътирофга лойиқдир.

Азиз шифокорлар!

Барчангизни бугунги синовли, пандемия даврида сидқидилдан ва жонбозлик билан меҳнат қилиб келаётганингиз, бутун салоҳият ва тажрибангиз, куч ва ғайратингизни халқимиз саломатлиги, осойишталиги йўлида сафарбар этиб, туну-кун меҳнат қилаётганлигингиз ҳамда Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз! Сизга узоқ умр, соғлик-саломатлик, ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз. Сиз ўзингизнинг бой билим ва маҳоратингиз, илғор малака ва кўникма, беғараз хизматингиз, касбингизга меҳр ва садоқатингиз билан халқимизнинг ишончини янада чуқурроқ қозонасиз, деб ишонамиз.

  Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор                                   Г. З. Алимова

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM