ЁШЛАР МУРОЖААТИ ВА ТАКЛИФЛАРИ ҲОКИМ ЭЪТИБОРИДА 

Бугун мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат олдида турган долзарб масалалардан ҳисобланади.  

Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни тўғри ҳаётга йўналтириш, мурожаат ва таклифларини ўрганиш умақсадида шаҳримиз ёшлари билан учрашув ўтказди.

Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган ҳоким ва ёшлар давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати иновация ва рақамли технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи У.Бурханов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Х.Тўхтаев, сектор раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Учрашув давомида бир қатор ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди. Шаҳриёр Фармонов, Бегойим Собирова, Фирдавс Ураловларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш истакларини амалга оширишлари учун кредит олишга муҳтожликлари бор. Ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича жойида банк ходимларига, тегишлилиги бўйича сектор вакилларига топшириқлар берилди.  

Йиғилишда шунингдек, жорий йилда шаҳримиздан турли олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ёшлар ҳам иштирок этдилар ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ўзбекистон Миллий университетига грант асосида ўқишга қабул қилинган Муҳаммаджон Қўчқоров тенгдошларига бугун ёшларнинг билим олишлари учун барча шароитлар яратилгани фақат бундан унумли фойдаланиш ва шу орқали келажакда муваффақиятларни қўлга киритишлари ўз қўлларида эканлигини айтиб ўтди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ёшларнинг мурожаатлари, таклифларини тинглар экан ҳар бир ёш биринчи навбатда ўз олдига аниқ мақсадни қўйиши ва шунга интилиши, билим олиш, илм-фаннинг юқори чўққиларини эгаллашлари, бунинг учун албатта яратилган имкониятлардан ўз вақтида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда “Ёшлар” ҳамда “Аёллар” дафтарларини шакллантириш бўйича йўлга қўйилган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Хатловлар натижасида олинган анкета сўровлари бўйича олиб борилган ва қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM