ЎҚУВ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув соати ўтказилди.

Унда ҳокимлик  масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида гапирилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг таълим ходимлари, зиёлилар ва маърифат тарқатувчи устоз ва мураббийларга эътиборни кучайтириш юзасидан ўтказган йиғилиш ҳақидаги видеолавҳа намойиш этилди. Шундан сўнг шаҳар ҳокимлиги юрист-консульти А. Шодиев сўзга чиқиб, қонунчиликда ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Ўқув соатида  Гавҳар Алимова  сўзга чиқди.

Йиғилишда ҳокимлик аппарат ходимлари, ҳоким ўринбосарлари иштирок этдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM