“СОЛИҚ-СЕРВИС” СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШОНЧЛИ ХАМКОРИ.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” Давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

“Солиқ-сервис” Давлат унитар корхонаси фаолиятининг асосий мақсади ўзига берилган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ органлари ва унинг худудий бўлимлари фаолиятини амалга оширишда ва солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашиш, шунингдек солиқ тўловчиларга ҳисоботларни, электрон ҳисоб фактураларни ва декларацияларни шакллантириб давлат солиқ хизмати органларига юборишда кўмак беради.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туман давлат солиқ инспекциялари қошида “Солиқ-сервис” Давлат унитар корхонаси ходимлари фаолият юритмоқда. Улар томонидан солиқ тўловчиларга 29 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида корхона ходимлари томонидан 57330та солиқ тўловчиларга 410958 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди. Жумладан, 2413та юридик шахсларга ва 828та якка тартибдаги тадбиркорларга ҳисоботларни шакллантириб солиқ хизмати органларига юборишда амалий ёрдам берилди.

Ҳурматли солиқ тўловчилар “Солиқ-сервис” Давлат унитар корхонаси хизматидан фойдаланинг. Сизга сифатли хизматлар кўрсатилиши кафолатланади.

Ш.АБДУЛЛАЕВ, 

 “Солиқ-сервис” ДУК

шаҳар бўлим ходими.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM