ИСИТИШ МОСЛАМАЛАРИНГИЗНИ ПРОФИЛАКТИК НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИШНИ УНУТМАНГ!  

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ҳамда эҳтимолий ёғингарчиликлар сабабли, табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фаол фойдаланишнинг ошиши барчамизга маълум.

Шуни эсда тутиш керакки, ис гази билан заҳарланиш, ёнғинлар, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бошқа шунга ўхшаш кўнгилсиз ҳодисалар аксар ҳолларда, фуқароларнинг ўз соғлиғи ва атрофдаги одамларнинг хавфсизлигига бепарво муносабатда бўлиши натижасида келиб чиқмоқда.

Сўнгги вақтларда юз берган кўнгилсиз ҳодисалар статистикаси, аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишнинг асосий сабаблари, қўлбола иситиш мосламаларидан ("таркан", "буржуйка", "сандал" каби иситиш печлари) фойдаланиш, шунингдек, бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизимидаги (вентиляция) носозликлар эканлигини кўрсатмоқда.

Биз барча фуқароларни уйларидаги иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

Шу ўринда “Каттақўрғоншаҳаргаз» газ таъминоти корхонаси томонидан аҳоли хонадонларидаги мавжуд газ плиталари, иситиш ва сув иситиш қозонларини техник тафтишдан ўтказиш ҳамда ревизия профилактик хизмат кўрсатиш, улардаги носозликларни аниқлаб ўз вақтида бартараф этишга кенг эътибор қаратилмокда. Шунингдек, биз фуқароларимиздан «Каттақўрғоншаҳаргаз” газ таъминоти ходимлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар, яъни белгиланган тўловларни (ревизия профилактика учун йиллик тўлов) ҳам ўз вақтида тўлаб қўйишни унумтасликларин  ҳам сўраймиз.

Азиз каттақўрғонликлар сиз ҳам ўз хонадонингизда мавжуд газ плиталари, иситиш ва сув иситиш қозонларини техник тафтишдан ҳамда профилактик назоратдан ўтказишга шошилинг, сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳимдир!

Саидмурод  НУРУЛЛАЕВ,

“Каттақўрғоншаҳаргаз” газ таъминоти филиали

корхонаси ВДГО булими ходими.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM