ЎҚУВ СОАТИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати масъул ходимларининг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни етказиб бориш юзасидан ўқув соати ўтказилди.

Унда ҳокимлик масъул ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажаришда Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиши, юкланган функционал вазифаларнинг масъулият билан бажариши, назоратдаги хужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисида гапирилди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Саипов ижро назорати, хужжатлар билан ишлаш холати ҳақида гапирди.

Кун тартибидан ўрин олган  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  23-сентябрдаги “2020-2022-йилларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 580-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” ва “Шаҳар ҳокимлигига юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар аҳволи тўғрисида” маърузалар эшитилди.

Ҳокимлик бош мутахассиси А. Саматов амалдаги қарор ва фармойишларнинг бажарилиши юзасидан ахборот берди.

Ўқув соатида ҳокимлик аппарат ходимлари, ҳоким ўринбосарлари иштирок этдилар.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM