Т А Б Р И К Н О М А

Ватанимиз келажаги бўлган азиз ёшлар!

Сизларни ва Сиз орқали барча оила аъзоларингизни эришилган юқори натижангиз яъни талабалик бахтига муяссар бўлганингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Биз ишонамизки, эришилган ютуқ Сизни янада юксакроқ марраларни забт этишга ва ватанимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Ҳурматли устозлар ва она-оналар!

Шогирдингиз ва фарзандингиз эришган натижада Сизларнинг хиссаларингиз каттадир. Ота-она сифатида фарзандингизга тўғри тарбия бериш, уни қўллаб-қувватлаш, турли ножўя доиралардан химоя қилиш- бу мураккаб ва машаққатли жараёндир. Шу каби, шарафли касб эгалари азиз устозларнинг хам шогирдларга билим беришда машаққатли меҳнатлари нақадар беқиёсдир.

Шу ўринда, талаба бўлиш бахти жорий йилда насиб қилмаган ёшларимиздан, ўз устингизда янада ишлашингизни, билим чўққиларини мукаммал эгаллашингизни ва бунинг самараси ўлароқ албатта келгусида ўзингиз орзу қилган олий таълим муассасасининг талабаси бўлишингиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз!

Азиз ёшлар, барчангизга жонажон юртимизнинг нурли келажаги йўлидаги хизматларингизда куч-қувват, келгусидаги ўқиш ва ишларингизда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Каттақўрғон шаҳар 4-сектор штаби

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM