ПОЙТАХТДАН АЖОЙИБ ХУШХАБАР! НИҲОЯТ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: “ОРЗУЛАР ШАҲРИ”ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Аввал хабар қилганимиздек, Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида  ўтказилган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилоятини ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришни жадал суратлар билан амалга ошириш билан бир қаторда Каттақўрғон шаҳрини ривожлантирилишга алоҳида тўхталиб ўтган эди. https://t.me/kurganpress/2592

Каттақўрғон шаҳар ҳокими в. б., сенатор Гавҳар Алимова, ушбу мажлисда ўз маърузасида Республика Президенти Ш.Мирзиёевдан Каттақўрғон Транспорт касб-ҳунар коллежи негизида Тошкент автомобил йўллари институтининг Самарқанд филиалини ҳамда собиқ академик лицей негизида Самарқанд давлат университетининг педагогика институти филиалини ташкил этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди. https://t.me/kurganpress/2569

Ҳоким ўз маърузасида шунингдек, Каттақўрғон шаҳрини ривожлантириш, ҳудудини кенгайтириш имкониятлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти самарадорлигини ошириш, Инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг олдини олиш, давлат бюджети ижросини таъминлаш ва даромадлар манбаларини кенгайтириш масалалари ҳамда маданият, спорт, таълим каби иқтисодий- ижтимоий мавзулардаги муҳим йўналишлар ҳақида тўхталган эди.

Президент Ш. Мирзиёев ҳокимнинг таклифларини эшитгач, шаҳарни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш билан бирга аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳолини биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, тиббиёт ва таълим муассасалари ҳамда ижтимоий соҳа объектларига бўлган эҳтиёж тақчиллигини ўсиб боришини эътиборга олиши лозимлигини таъкидлаганди.

Шундан бир кун ўтиб, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Каттақўрғонга ташрифи Президент томонидан қўйилган вазифаларни бирма-бир таҳлил этишдан бошланди. Каттақўрғонга вилоятдан барча соҳадаги раҳбарлар ва мутахассислар сафарбар қилинди.

 Вилоят ҳокимининг Каттақўрғонга ҳар ҳафта ташрифи ортидан шаҳар тақдирига тегишли режа-лойиҳалар ишлаб чиқила бошланди.

Шундан кейин Каттақўрғон шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи 7 кун давомида ишлаб Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча вазифаларни амалга ошириш юзасидан дастур лойиҳаси ишлаб чиқди.

Май ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева шаҳримизга ташриф буюрди. Сенат раиси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган объектларда бўлди.

Вазирликлар, ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ 8 та йўналиш бўйича иш олиб бориб, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик, камбағалликни олдини олиш, инвестицияларни жалб қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида, маданият ва спорт соҳаси, инфратузилмани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нархларни ошишига йўл қўймаслик ҳамда жамоат хавфсизлигини сақлаш каби йўналишлардаги ишлар, муаммолар ўрганилди. https://t.me/kurganpress/2592

Шунингдек, тегишли хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари масъуллари томонидан белгиланган топшириқлар бўйича инвестиция дастурлари лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтди. https://t.me/kurganpress/2578

 

Лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ва тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари билан танишар экан, Сенат Раиси Танзила Норбоева келгусида ушбу лойиҳаларнинг самарали амалга оширилиши Каттақўрғон шаҳрида аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларининг яратилиши аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаганди. https://t.me/kurganpress/2639

Энди ниҳоят ана шу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, 2020 йил 23 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг № 580-сонли 2020-2022 йилларда Самарканд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди. Махсус чора-тадбирлари дастури  илова этилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM