ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ ИНСОНПАРВАРЛИК ТИМСОЛИ

Инсонпарварлик тамойилларига асосланган Қизил ярим ой жамиятининг мамлакатимиздаги фаолиятини ижобий баҳолаш ўринли. Айниқса бугунги синовли кунларда бу янада намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Каттақўрғон шаҳар ташкилоти томонидан ҳам айни пандемия даврида аҳолининг ижимоий ҳимояга муҳтож қатламига, ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз яшаётган кексаларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда.  

Жумладан 4 кишига 14 хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 5 кишига бир ярим миллион сўмдан пул маблағи, 10 кишига рўзғор буюмлари, 20 кишига карантин даврида гигиеник воситалар ва 5 кишига дори-дармон воситалари етазиб берилди.

- Биргина июнь ойида жами 44  нафар ижтимоий кумакка мухтож якка ёлғиз эхтиёжманд оилаларга жамият томонидан ёрдам кўрсатилди. Шунингдек,  Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Каттақўрғон шаҳар ташкилоти якка ёлғиз яшайдиган боқувчиси йўқ оилалардан 10 нафарини ўз қарамоғига олди,-дейди жамият раиси Муниса Қаршиева.

Ҳақиқатдан ҳам Қизил ярим жамиятини инсонпарварлик тимсоли десак тўғри бўлади.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM