Image_tadbir:
Бугун, 2 июль куни соат 7-30да Каттақўрғон узра гумбурлаган садо эшитилди. Ушбу ҳолатга изоҳ сўраб шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Нурбек Шариповга мурожаат қилдик.
-Ушбу ҳолат Нарпай туманидаги тош қазиб чиқариш карьерида олиб борилаётган ишлар билан боғлиқ. Аҳолининг хавотирга тушишига ҳеч қандай асос йўқ,- деди Н.Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, бир ой ичида ушбу овоз учинчи бор тарқалиши бўлиб, ўтган сафар ҳам кон-қазилма ишлари бошлангани учун аҳолининг тушунмовчилигига сабаб бўлган эди. Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати