МУНОСАБАТ

Image_tadbir: 

Бугун, 2 июль куни соат 7-30да Каттақўрғон узра  гумбурлаган садо эшитилди. Ушбу ҳолатга изоҳ сўраб шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Нурбек Шариповга мурожаат қилдик. 
-Ушбу ҳолат Нарпай туманидаги тош қазиб чиқариш карьерида олиб борилаётган ишлар билан боғлиқ. Аҳолининг хавотирга тушишига ҳеч қандай асос йўқ,- деди Н.Шарипов.
Эслатиб ўтамиз, бир ой ичида ушбу овоз учинчи бор тарқалиши бўлиб, ўтган сафар ҳам кон-қазилма ишлари бошлангани учун аҳолининг тушунмовчилигига сабаб бўлган эди. Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM