30 июнь “Ёшлар куни”

30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида шаҳардаги ёшларнинг эъзгу истаклари, ғоялари, стартапларини амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда муаммоларни ҳал этиш, таклифларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Прокурори вазифасини бажарувчи 2-сектор раҳбари  Рахимов Улуғбек Саматович ташаббуси билан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. 

 

Учрашув ортиқча расмиятчиликлардан чекланган холда ноодатий тарзда бўлиб ўтди. Учрашув доирасида битирувчи ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида  “Гўзалкент” МФЙ худудида жойлашган  Шерхон Наджимов томонидан ташкил этилган лимонарияга саёҳат ташкил этилди. Тадбиркор  томонидан лимон дарахтидан олинадиган фойда тўғрисида ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

 

 

 

Шундан сўнг Каттақўрғон шаҳар “Ёғ-мой” АЖга экскурсия ташкиллаштирилди. 

Экскурсия доирасига заводнинг иш тартиби билан  ёшларга тушунча берилди ва заводда ташкил этилган музейда ёшларимиз завод тарихи хақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди, шундан сўнг ёшлар учун завод рахбари Эсанов Ўткир Олимович томонидан ёшлар учун тушлик ташкил этилди. Ёшлар экскурсиядан маданий хордиқ олишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM