ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ КЕРАК

Бугун мамлакатимизда изланган, ҳаракат қилган инсон ҳар нарсанинг имконини топа олади. Айниқса тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллуниш истагида бўлган фуқаролар учун бу борада жуда катта шарт-шароитлар яратилган. Лекин ҳамма ҳам бу имкониятдан унумли фойдалана олмаяпти. Акс ҳолда камбағаллик, турмуш даржасининг пастлиги деган муаммолар бўлмасди.

 

Айнан аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Айни вақтда шаҳримизда ўз имкониятларини ишга солиб, ҳаётини фаровонликда ва тўкин-сочинликда ўтказишга интилаётган ҳамюртларимизнинг борлиги бизни қувонтиради. 

O’zLiDeP шахар кенгаши аёллар қаноти фаоли, партия аъзоси Мардитош Эгамбердева ўз томорқасидан унумли фойдаланиб мавжуд 12 сотиқ ер майдонига иссиқхона ташкил қилган. Экинлар ҳозирда ғарқ пишиб халқимиз дастурхонига етказиб берилмоқда. Мардитош опа шу билан чекланиб қолмай уйида 900 та  жужа ҳам парвариш қилмоқда.

 

-Ҳозир берсанг ейман, деб ўтирадиган замон эмас. Бугун ҳар қандай иш билан шуғулланиш учун имкон бор. Фақат боқимандалик кайфиятини йўқотиш керак ва ҳар бир инсон ўзи, оиласи учун ўзи ҳаракат қилиши керак. Биз ҳам мана шу меҳнатимиз орқасидан оиламизни моддий ҳам маънавий фаровонлигини таъминламоқдамиз. Ўтган йилда иссиқхона орқасидан 14-15 миллион, тез тайёр бўладиган товуқни боқиш ортидан эса 9-10 миллион миқдорида даромад қилдик. Бу йил ҳам режаларимиз улкан,-дейди опа биз билан суҳбатда.

O’zLiDeP шахар кенгаши ижрочи котиби З.Баширов ҳам бугун мана шундай тадбиркорлар сонини ошишини, бунинг учун оилаларнинг имкониятларидан келиб чиқиб кичик бизнесни йўлга қўйишда уларга ёрдамлашиш партиянинг асосий вазифаларидан эканлигини таъкидлади.

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM