ҲОКИМ ЯНА 10 ТА ТИКУВ МАШИНАСИ ТАҚДИМ ЭТДИ

Шаҳар ҳокимининг топшириғига биноан мутасаддилар томонидан шаҳримизда камбағалликда рўйхатга олинган оилаларнинг ҳақиқий аҳволи ўрганилиб, уларни камбағалликдан чиқариш борасидаги тегишли чора-тадбирлар белгиланган эди.

Ушбу тадбирлар асосида шаҳримизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида ўтган ҳафтада шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи мана шундай оилаларни иш билан таъминлаш мақсадида тикув машинаси, поп корн аппаратлари ҳамда пишириқ печлари тақдим этган эди.

Куни кеча ҳам 1-сектор ҳудудидаги “Навбаҳор” маҳалласида тикувчилик қилиш истагини билдирган 10 нафар хотин-қизга тикув машиналари тақдим этилди.

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу тикув машиналарини эгаларига топширар экан, келгусида оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилашда муносиб хизмат қилишини таъкидлади ва мана шундай хайр-саховат ишларига кўмак бераётган тадбиркорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Шу аснода фуқаролар ҳам бугун уларнинг бахтли ва фаровонликда ҳаёт кечиришлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини билдирдилар.

Буларнинг барчаси айни вақтда мамлакатимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, улар учун муносиб ҳаёт тарзини яратиш мақсадида кўзда тутилган саъй-ҳаракатларнинг  амалий натижасидир. 

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM